Фото: Cзарек Соколоwски/AP
21 февраль куни Украина президенти Владимир Зеленский Польша бош вазири Дональд Туск ва президент Анжей Дудани ғалла билан боғлиқ можарони ҳал қилиш учун Польша-Украина чегарасига таклиф қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Хабарга кўра, Польшада фермерлар билан боғлиқ жиддий ижтимоий вазият Украинада хавотир уйғотган. Украина президенти идораси зудлик билан вазиятни ҳал қилиш йўлларини қидирган.
“Мен полшаликларга мурожаат қилишни ҳамда сиёсий манипуляция ва миллий хавфсизлик муаммоларини бир-биридан фарқлай оладиган барчага миннатдорлик билдиришни хоҳлайман”, — деб ёзган Зеленский Х'даги саҳифасида.
Владимир Зеленский, шунингдек, Еврокомиссияни чегарадаги йиғилишда иштирок этиш учун ўз вакилини юборишга чақирган. Европа расмий вакили бўлиши музокара учун ижобий руҳ бериши таъкидланган.
“Бизнинг ерларимизда Москванинг борлиги етарли. Биз етарлича тушунмовчиликлардан ўтдик. Биз бир-биримизни камситмаслигимиз керак, на украиналик, на полшалик фермерлар камситилмаслиги лозим. Бизга ҳозир бирдамлик керак”, — деган Украина раҳбари.
Польшада фермерлар норозилигини келтириб чиқарган омил арзон Украина донининг мамлакатга кириб келиши бўлди. Польша фермерлари Украина дони нархи билан рақобатлаша олмаган. Натижада маҳаллий маҳсулот сотилмай қолган ва фермер хўжаликлари зарар кўра бошлаган. Бунинг ортидан норозилик билдираётган фермерлар Польша ҳукумати ва Еврокомиссиядан товон пули талаб қилишган.
2022 йил май ойида Европа раҳбарияти Украина экспортига нисбатан барча бож ва квоталарни вақтинча олиб ташлади. Натижада арзон дон Европага оқиб кела бошлади.
Европа Комиссияси Украина ғалласининг божсиз ва квотасиз импортини 2024 йил июнигача узайтириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини эълон қилганидан кейин эса маҳаллий фермерлар ғазаби кучайган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда