Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни бир қанча аскарларни Авдеевка ва Запорожье ҳудудлари учун жангларда кўрсатган жасорати учун тақдирлади. Бу ҳақда рус нашрларига таяниб, CNN хабар берди.
Аввалроқ Украина ҳарбийлари Авдеевка шаҳрини тарк этгани маълум қилинган эди. Бу воқеадан сўнг рус армияси шаҳарни осонликча қўлга киритган.
Хабарга кўра, Россия раҳбари Москва ташқарисидаги Чкаловский аэродромига ҳаво-космик кучлари аскарларини давлат мукофотлари билан шахсан тақдирлаш учун борган. Аэродромда Россия раҳбарини мудофаа вазири Сергей Шойгу кутиб олган.
Маросимда аскарларга мурожаат қилар экан, Путин уларга “топшириқларни бажаришда юксак маҳорат кўрсатгани” учун миннатдорлик билдирган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Россия армияси қўмондони, армия генерали Валерий Герасимов Украина шарқидаги фронт чизиғи атрофидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрганини маълум қилга эди. Герасимов у ерда Авдеевкага ҳужумда қатнашган бир қанча аскарларга мукофот топширгани айтилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда