Фото: “Пул Превого”
Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Сербия президентлари 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” халқаро мусобақасининг очилиш маросимида қатнашди. Давлат раҳбарларига кечки таомга нималар берилгани маълум бўлди.
Менюдан сабзавотли қўзичоқ гўшти, қисқичбақа, авакадо ва форелдан тартар, картофель креми, қовоқча ва икра билан судак балиғи жой олган. Бундан ташқари, столга денгиз маҳсулотларидан таом, ғоз гўшти ва қовоқдан суп-пюре, қора четан шарбати, ванилли музқаймоқ билан олмали пирог ва турли хил татар ширинликларидан ассорти тортилган.
21 февраль куни Kazan Expo халқаро кўргазмалар марказида “Келажак Ўйинлари”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда МДҲнинг олти давлати раҳбарлари иштирок этди.
Қозон шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, 2023 йил 5—7 октябрь кунлари Москва шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Етакчилар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этган.
Давлат раҳбарлари транспорт йўлакларини биргаликда ривожлантириш, темирйўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган. Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак халқаро тадбирлар режаси кўриб чиқилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади