Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Жо Байденнинг Владимир Путин ҳақидаги янги баёнотлари АҚШ учун шармандали ва уятли, бу билан Россия президентини издан чиқара олишмайди.
«Жаноб Байден ички сиёсий манфаатлар учун Голливуд ковбойи услубидаги хатти-ҳаракатларини намойиш қилаётгани аниқ. У буни жуда хоҳлайди, лекин ўхшата олмайди», — деди Песков.
АҚШ президенти чоршанба куни Сан-Францискода ўтказилган тадбир чоғида Россия президентини «crazy SOB», яъни «ақлдан озган ... боласи» деб атади.
Байден, шунингдек, ядровий можаро таҳдиди ҳақида ҳам гапирган.
«АҚШ давлат раҳбарининг оғзидан чиққан бундай бемаъни гаплар қандайдир тарзда бошқа давлат раҳбарини, хусусан, президент Путинни издан чиқариши даргумон», — деди Песков. — «Аммо бу мамлакатнинг ўзи учун, яъни Қўшма Штатлар учун жуда шармандали ҳол». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади