Россия президенти Владимир Путин «Иля Муромец» деб номланган Ту-160М стратегик ракета ташувчи самолёти экипажи таркибида парвоз қилди. Парвоз 30 дақиқа давом этди.
22 феврал куни тушдан кейин Путин Қозон авиация заводининг учиш-қўниш йўлагига етиб борди, президент кортежи самолёт ёнида тўхтади. Путин махсус учиш костюмида самолётга чиқди. Сўнгра самолёт ҳавога кўтарилди.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков парвоз 40 дақиқа давом этиши ва унинг йўналиши ошкор этилмаслиги, чунки бу «ҳарбий сир» эканини айтган эди.
Парвоздан кейин Путин Ту-160М самолётини «Қуролли кучлар таркибига қабул қилиш мумкинлигини» айтди.
«Технология ажойиб. У ҳақиқатан ҳам янги авлод вакили. Кема командирига айтганимдек, энди Мудофаа вазирлиги раҳбариятига яна айтаман: албатта, уни Қуролли кучларга қабул қилиш мумкин. <…> Бу ҳақиқатан ҳам янги машина, кўп жиҳатдан янги. У яхшироқ бошқарилади... Ишончлилик, қуролланиш даражаси жуда юқори. Бу янги самолёт», деди Путин.
Владимир Путин 25 йил ичида учинчи марта жанговар самолётда парвоз қилмоқда. 2000 йилда Путин иккинчи учувчи сифатида Су-27 қирувчи самолётини бошқарган эди. 2005 йилда Путин узоқ масофага учувчи қанотли ракетани синовдан ўтказиш вақтида Ту-160 самолётида учди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади