Фото: Getty Images
АҚШ божхона ва чегара ҳимояси (CBP) октябрдан буён Сан-Диeго орқали АҚШга 2500 дан ортиқ ўзбекистонлик ноқонуний кирганини маълум қилди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2024-фискал йили 1 октябрда бошланганидан бери жами 140,000 га яқин ноқонуний иммигрантлар Сан-Диeго секторини кесиб ўтган. Бунда Мексика фуқароларига қараганда кўпроқ Хитой фуқаролари етакчилик қилмоқда. Қуйидаги суратда қайси давлат фуқаролари Сан-Диeго секторига ноқонуний равишда ўтганини кўриш мумкин:
Октябрь ойидан бери Сан-Диeго секторини Мавритания давлатидан 2500, Ўзбекистондан 2500, Афғонистондан 1600, Россиядан 850, Тожикистондан 500, Қирғизистондан 400 ва Туркиядан 6100 киши ноқонуний кесиб ўтган. Тегишли статистика асосида ўзбекистонликлар Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқароларига нисбатан бу борада етакчи эканини кўриш мумкин.
Ушбу мамлакатлар фуқаролари қўлга олингандан сўнг, қўшимча федерал текширувдан ўтиши кутилмоқда. Жами 2023-фискал йилида 2,4 миллион муҳожир секторни ноқонуний кесиб ўтиб, рекорд ўрнатган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич ҳозиргача 961 мингдан ошмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?