Time журнали режиссёр Грета Гервигни “Йил аёли” деб эълон қилди

Time журнали режиссёр Грета Гервигни “Йил аёли” деб эълон қилди
Time журнали режиссёр Грета Гервиг ва бошқа ижтимоий фаол аёлларга “Йил аёли” унвонини берди. Бу ҳақда журнал сайтида хабар берилмоқда.
Time журнали режиссёр Грета Гервигни “Йил аёли” деб эълон қилди
Фото: Indiewire
“Йил аёли” рўйхатига жамиятда тенглик яратишга ўз ҳиссасини қўшган 12 нафар етакчи аёллар киритилди. Улар орасида теннисчи Кори Гауфф, Chanel компанияси директори Лина Наир, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Клаудия Голдин, ироқлик ҳуқуқ ҳимоячиси Надия Мурад ва бошқалар бор.

Time журналида қайд этилишича, Грета Гервиг ютуқлари орасида илк марта яратган фильмларининг барчаси “Оскар” мукофотининг “Энг яхши фильм” номзодлигига чиққан биринчи аёл режиссёр бўлганидир. “Леди Бёрд”, “Кичик хонимлар”, “Барби” фильмлари шулар жумласидан.
Time журнали режиссёр Грета Гервигни “Йил аёли” деб эълон қилди
“Барби” фильмидан лавҳа
Эътиборли жиҳати шундаки, “Барби” фильми “Энг яхши режиссёрлик иши” номинациясига қўйилмади, аммо бошқа қатор номзодликларни қўлга киритди. Бундан Гервиг ранжимаганини билдирди.

“Албатта, мен “Барби” фильмида бош ролни ижро этган Марго Роббига “Энг яхши роль” мукофотини берилишини истардим, шундай бўлса-да, “Оскар” соврини тақдирлаш маросимида учрашишимиздан шунчаки хурсандман”, — деди режиссёр.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар