Фото: Getty Images
Россия ташқи ишлар вазири G20 саммитидан сўнг Бразилия президенти билан учрашиш учун Рио-де-Жанейрога учиши керак эди. Бразилиялик ёнилғи оператори АҚШ санкциялари остида қолишдан қўрқиб, Лавров самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортди. Бу ҳақда Aero Telegraph хабар берди.
Хабарга кўра, Лавров Лула да Сильва билан учрашувга Ил-96 самолётида учиши керак эди. Бразилия томони Лавров самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортгач, Лавровни Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виэйра самолётида “саёҳатдош” сифатида учишни таклиф қилган. Сергей Лавров да Сильва билан суҳбатдан сўнг Россияга тегишли самолётни бошқа жойда ёнилғи билан тўлдиришга келишиб олдилар.
Кейинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова вазирнинг самолёти парвозга тайёрлигини айтди. “Самолётга ёнилғи қуйилди, Бразилия логистика билан таъминлади”, — қўшимча қилган у.
Лавров журналистларга Бразилияда Ғарбга тегишли бўлмаган самолётларга ёнилғи қуядиган компаниялар деярли йўқлигини, Бразилия бу масалани ҳал қилиш учун ҳаракат қилганини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!