00:22 / 24.02.2024
273

Зеленский: “Украина янги қарши ҳужумга тайёрланмоқда”

Зеленский: “Украина янги қарши ҳужумга тайёрланмоқда”
Фото: Google Images
Украина янги қарши ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Аммо Россия каби давлатга қарши жангда мудофаа биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Мудофаа — биринчи рақамли вазифа. Биз Қора денгиздаги муваффақиятли ҳаракатларимизни давом эттирамиз. Тафсилотларни очиқламайман, лекин Россия учун кутилмаган ҳодисалар тайёрлаяпмиз. Бу жуда муҳим. Жануб муҳим. Шунингдек, Россиянинг 200 мингдан ортиқ аскари бўлган шарқни ҳам ҳимоя қилишимиз керак. Албатта, биз янги қарши ҳужум, янги операцияларни тайёрлаяпмиз”, — деди президент.

Агар Украина ўз вақтида қурол олганида, қарши ҳужум муваффақиятлироқ бўлармиди, деган саволга изоҳ берар экан, Зеленский бугунги кун ҳақида ўйлаш кераклигини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, Украинага Патриот ҳаво мудофаа тизимлари, узоқ масофали ракеталар ва бошқа қуроллар керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё