Россия армияси Украина Қуролли Кучларига дронлар ёрдамида доимий ҳужумлар уюштирмоқда, бу эса украиналик ҳарбийлар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда, деди америкалик ёлланма аскар Метт Вандайк “Judging Freedom” YouTube-каналидаги эфирда.
"Катта муаммо шундаки, фронтда нафақат артиллерия бор. Руслар бизни дронлар билан аниқлаб, гранаталар ташламоқда. Мен ўзим ҳам шундай ҳолатга дуч келдим", – дейди у.
Вандайкнинг сўзларига кўра, Россия армияси унинг гуруҳидаги ёлланма аскарларга ҳам ҳужум қилган. У, шунингдек, Украина Қуролли Кучларида аскарларнинг сезиларли даражада танқислиги ва кўплаб украиналиклар сафарбар бўлишни истамаслигини айтди.
"Вьетнам уруши пайтида ҳам худди шундай муаммога дуч келган эдик", – деб эслайди Вандайк.
FPV-дрон – дроннинг бир тури бўлиб (асосан коптер, шунингдек, самолёт турлари), оператор томонидан масофадан бошқариш пульти ва виртуал ёки қўшимча реаллик кўзойнаклари ёрдамида масофадан бошқарилади, унга дроннинг курс камерасидан тасвир узатилади. Шундай қилиб, дрон оператори ўзининг олдидаги тасвирни дронни шахсан бошқараётгандек кўради.
Ғарб Россияда ишлаб чиқарилган FPV-дронларининг самарадорлиги ва хавфли кучини бир неча бор қайд этган. "Forbes" Россия Украина Қуролли Кучларига қарши курашиш учун бундай ускуналарни оммавий ишлаб чиқараётгани ҳақида хабар берди. У Украина Қуролли Кучларининг кўп сонли зирҳли техникаси ва артиллериясини ишдан чиқаришга қодир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?