Фото: Wikipedia
Украина ҳарбийлари Азов денгизи узра Россиянинг «Баян» чақирув белгисига эга А-50 узоқ радиолокацион аниқлаш ва бошқариш самолётини уриб туширди. Бу ҳақда 23 феврал, жума куни Украина ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук Telegram’да ёзди.
«Бош разведка бошқармаси ва натижани таъминлаган барчага раҳмат», деб таъкидлаб ўтди у ҳамда самолётнинг йўқ қилиниши тахмин қилинган лаҳза видеосини жойлаштирди. Шу билан бирга, Кремлга яқин ҳарбий блогерлар Россиянинг А-50 самолёти Краснодар ўлкасида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берди. «А-50. Яна. Бу самолётларнинг ресурси деярли қайта тикланмайди. Экипаж - алоҳида масала. Энг юқори мутахассислар», - дейилади «Два майора» Telegram-каналида.
Йил бошидан бери иккинчи А-50 уриб туширилди
Россияда бир қатор блогерлар Россия ҳаво мудофаасидан «дўстона олов» очилгани бўйича версияни илгари сурди. Ушбу версияни Мариупол мэрининг маслаҳатчиси Петр Андрюшченко рад этди. Унинг сўзларига кўра, самолёт «Мариупол қаршилиги» маълумоти ёрдамида уриб туширилган. Андрюшченконинг сўзларига кўра, бу А-50 Украинага ҳужумларни, шу жумладан 7 февралдаги оммавий ҳужумни мувофиқлаштирган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади. Краснодар ўлкаси тезкор штабининг хабар беришича, Трудовая Армения хутори яқинида «учар аппарат» қулаган.
А-50 - узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқариш самолёти, у разведка ўтказишга қодир ҳамда ҳаво, қуруқлик ва денгизда нишонга олишда қирувчи ва зарба берувчи самолётларни бошқариш учун ишлатилади, шунингдек, ҳаво қўмондонлик пункти сифатида хизмат қилади. Россия Федерациясида улардан тўққизтаси бор эди. Январ ойида Украина қуролли кучлари Азов денгизи узра биттасини уриб туширгани, 2023 йил февралида Беларусда яна бир А-50 самолёти «партизанлар» томонидан шикастлангани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?