335
Украинанинг босиб олинган ҳудудларида Россия президентлигига муддатдан олдин овоз бериш бошланди
Фото: Владимир Николаев/AFP/Getty Images
Украинанинг Россия томонидан босиб олинган жанубий ҳудудларида Россия президенти сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда маҳаллий рус нашрларига асосланиб, CNN хабар берди.
Хабарда айтилишича, сайловларда биринчи бўлиб фронт чизиғига яқин аҳоли пунктлари аҳолиси, жумладан, ҳарбийлар ҳам овоз беришади. Рус ҳукумати сайловлар қизғин ва Москвага хайрихоҳ руҳда ўтишига умид билдирмоқда.
Келгуси ой бўлиб ўтиши режалаштирилган сайловда Россия раҳбари Владимир Путин бешинчи муддатга сайланиши кутилмоқда. Агар у яна президентликка сайланса, 2030 йилгача ҳокимиятни сақлаб қола олади.
Россия аввалроқ ўзи босиб олган ҳудудларда сайловлар ўтказган. Бу сайловлар Украинанинг эгалланган ҳудудларида Россия қонунийлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида кўрилган эди. “ТАСС” нашрининг хабар беришича, жанубий оккупацион зонадаги аҳоли Россия ёки Украина паспортини кўрсатиш орқали сайловларда овоз беришлари мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!