Фото: Nachrichtenagentur / IMAGO / Global Look Press
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел фикрича, Украинадаги уруш яқин ойларда ҳал қилиниши мумкин. Бироқ Украина ЕИ томонидан кўпроқ ёрдамга муҳтож, деди у 25 феврал, якшанба куни чоп этилган Испаниянинг El País газетасига берган интервюсида.
«Қаршилик қилиш - ғалаба қозонишдир», деди Боррел. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг Киевга «фуқаролик, ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдами» Қўшма Штатлар ёрдамидан кўпроқ, аммо Европа Иттифоқи «Украина қаршилик кўрсатишини» истаса, «кўпроқ ва тезроқ ёрдам тақдим этиши» керак.
Европа «уйғониши» шарт
Европа хавфли дунёда яшаётганини англаб етди, деди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари. Энди у «уйғониши», масъулиятни ўз зиммасига олиши, мудофаа қобилиятини ошириши ва «ҳар қандай вазиятга» тайёр бўлиши керак.
Жозеп Боррелнинг қўшимча қилишича, Европа давлатлари Украинадаги урушда иштирок этмаяпти ва бу улар учун нимани англатишини «тўлиқ тушунмаяпти». «Россия - Навалний каби мухолифатчиларни ёки Европа тупроғида қочқинларни йўқ қилишга қодир режим. Биз унинг Европа остонасида пайдо бўлишини ва жаҳон ғалла бозорининг 36 фоизини назорат қилишини истаймизми?» - деди Европа дипломатияси раҳбари.
Дипломатнинг таъкидлашича, уни европаликлар агар Доналд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғалаба қозонса, Америка қитъадаги ҳарбий соябонини ёпиши мумкинлигидан қўрқаётгани ташвишга солмоқда. «Биз ёш дунёда қариётган қитъамиз, шунинг учун қўрқув ва ноаниқлик аралашмаси бор», деди Боррел. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!