Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Миллий губернаторлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида сўзга чиқиб, Россия президенти Владимир Путинни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан адаштириб юборди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
“Мен Си Цзиньпин билан кўп вақт ўтказдим. У билан жуда кўп келишмовчиликларга учрадим. Вице-президент бўлганимда президентим Си Цзиньпин билан учрашишим кераклигини айтган. Чунки у Россияни бошқариши аниқ эди”, — деди Байден.
Америка президенти хатони дарҳол тузатган. Кейин у Си Цзиньпин билан АҚШ ва Хитой бўйлаб 17 минг мил йўл босиб ўтган ҳикоясини такрорлаган.
Ўтган бир ой ичида Байден аксар дунё етакчиларини тилга олишда бир неча бор хатога йўл қўйган. Хусусан, у Франциянинг марҳум собиқ президенти Франсуа Миттеранни амалдаги давлат раҳбари Эммануэль Макрон билан, 2017 йилда вафот этган Германия собиқ канцлери Гелмут Колни Германия собиқ канцлери Ангела Меркель билан адаштириб юборган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!