Фото: АҚШ Мудофаа вазирлиги
Украина разведкаси америкалик ҳамкасблари билан рус ҳарбийларининг ҳаракатларини кузатиш, уларнинг суҳбатларини тинглаш ва бошқа муҳим маълумотларни тўплаш учун махфий базалар тармоғини яратди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Хабарга кўра, АҚШ разведкаси рус позицияларига аниқ ракета зарбалари бериш учун Украинани разведка маълумотлари билан таъминлайди, рус қўшинларининг ҳаракатларини кузатиб боради. Базалар тармоғи саккиз йил олдин, 2016 йилда АҚШнинг уч президенти — Барак Обама, Дональд Трамп ва Жо Байден бошчилигида шакллана бошлаган.
Дастлаб АҚШ разведкаси Киевга “ишониб бўлмаслиги” ва Москва провокация қилиши эҳтимолидан қўрқиб, ҳамкорлик қилишни истамаган.
"Бироқ 2015 йилда Украина ҳарбий разведкасининг ўша пайтдаги раҳбари генерал Валерий Кондратюк “ишончни уйғотиш” учун ўта махфий файллар тўпламини АҚШ Марказий разведка бошқармаси ходимига огоҳлантирмасдан топширган", — дейилади хабарда.
"АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Россия ҳақида энг яхши маълумот, сигнал ва бошқа манбаларга айланди”, — дейди АҚШнинг собиқ юқори лавозимли амалдори.
Россия расмийларига кўра, улар Украина Ғарб давлатларидан разведка маълумотлари олаётганидан хабардор. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу уруш мақсадларига эришишга халақит бермаслигини айтмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!