Ҳиндистон темирйўллари «қочқин поезд» билан боғлиқ ҳодисани текширишни бошлади. Қайд этилишича, бошқарувсиз қолган поезд 70 км масофани босиб ўтган. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
25 феврал куни шағал ортилган 50 та вагонли юк поезди Жамму ва Кашмирдан Панжобга жўнаб кетган. Поезд экипажни алмаштириш учун Жаммудаги станцияда тўхтаган. Машинист ва унинг ёрдамчиси поездан тушгач, у қияликдан пастга қараб ҳаракатланишни бошлаган.
Поезд тахминан 100 км/соат тезликка эришган. Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун унинг йўналиши бўйлаб барча темирйўл кесишмалари ёпилган. Поезд фақат релсларга ўрнатилган ёғоч блоклар туфайли тўхтатилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳиндистон темирйўллари ҳар куни миллионлаб йўловчиларни ташийди. Уларни модернизация қилиш, замонавий станциялар қуриш, электрон сигнализация тизимларини ўрнатиш учун катта маблағ йўналтирилади. Бироқ, турли ҳодисалар мунтазам равишда содир бўлади. 2023 йил ёзида учта поезд тўқнашиши оқибатида камида 275 киши ҳалок бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!