Фото: AP Photo
Венгрия парламенти Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўпчилик овоз билан ратификация қилди. 26 февраль, душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда бу қарорга 188 депутат овоз берди, олти нафари қарши чиқди. Бу ҳақда DW хабар берди.
Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Венгрия Швециянинг блокка қўшилиши учун розилиги зарур бўлган охирги НАТО давлати бўлиб қолди. Овоз беришдан кейин Швеция бош вазири Улф Кристерссон бугунги кунни ўз мамлакати учун “тарихий” деб атади.
“Ҳозир НАТОга аъзо барча давлатларнинг парламентлари Швецияни НАТОга қабул қилиш учун овоз берди. Швеция Евро-Атлантика хавфсизлигини таъминлашда елкама-елка туришга тайёр”, — деб ёзди Кристерссон Х ижтимоий тармоғида.
Швеция 2022 йилда Россиянинг Украинага ҳарбий юриши фонида Финляндия билан бир вақтда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган. Яқин вақтгача Туркия ва Венгрия Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилган. 2024 йил январь ойи охирида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швециянинг альянсга киришини тасдиқловчи протоколни тасдиқлаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!