Фото: Arab News
25 феврал куни Покистон шимоли-ғарбида 20 та давлат иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.
Қайд қилинишича, 60 соатлик машғулотлар еттинчи марта ўтказилмоқда. Улар ҳарбийларнинг асосий фазилатлари ва кўникмаларини ривожлантиришга, фикр ва илғор тажриба алмашишга ёрдам беради. Улар, шунингдек, мураккаб глобал хавфсизлик муҳитида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланмоқда.
Тадбирда жами 20 та давлат – Покистон, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания, Қозоғистон, Малдив ороллари, Марокаш, Қатар, Шри-Ланка, Таиланд, Туркия, АҚШ ва Ўзбекистон иштирок этмоқда. Озарбойжон, Беларус, Хитой, Мянма, Германия, Индонезия, Япония ва Уммон вакиллари кузатувчи сифатида қатнашяпти.
«Машқлар энг юқори даражадаги жисмоний тайёргарлик, ақлий чаққонлик, чидамлилик ва реал шароитларда мураккаб вазифаларни бажара туриб, турли вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш учун профессионал ҳарбий билимларни талаб қилади», дейилади хабарда.
Покистон ўнлаб йиллар давомида исёнчиларга қарши курашиб келаётган давлат сифатида глобал таҳдидларга қарши туриш учун ўзаро ҳамкорлик ва биргаликда жойлаштириш концепцияларини ишлаб чиқиш мақсадида дўст давлатлар билан мунтазам равишда ҳаво, қуруқлик ва денгизда қўшма машғулотлар ўтказади.
Мутахассисларнинг фикрича, минтақа тинчлигига таҳдидлардан бири Афғонистондаги турли радикал террорчи гуруҳлардир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!