Фото: Telegram
Москвада новосибирсклик адвокат Василий Дубков ҳибсга олинди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Новая газета Европа” хабар берди.
Журналистларнинг ёзишича, адвокат жамоат тартибини бузганликда айбланмоқда. Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Дубков россиялик мухолифатчи, марҳум Алексей Навальнийни ҳимоя қилган. У Салехардда ўтган ҳафта Людмила Навальная ўғлининг жасадини унга қайтариб беришни талаб қилганида унга ҳамроҳлик қилган.
Алексей Навальний ўлими
Россиялик сиёсатчи, Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний 16 февраль куни колонияда вафот этди. Россия қамоқхона хизматига кўра, у “сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган”. Ўлимга дастлаб тромб ёрилгани сабаб бўлгани айтилган.
Расмийлар тўққиз кун давомида сиёсатчининг жасадини онасига беришдан бош тортган. Людмила Навальная ўғлини яширинча ва оммавий видолашувсиз дафн этишни талаб қилишганини айтган. У бу талабларни бажаришдан бош тортган. Навальний Москва қабристонларидан бирига дафн этилиши кутилмоқда, бироқ дафн маросими санаси ва жойи ҳозирча маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!