22:09 / 27.02.2024
257

Россияда Қуръонни ёқиб юборган йигит 3,5 йилга қамалди

Россияда Қуръонни ёқиб юборган йигит 3,5 йилга қамалди
Фото: РИА Новости
Россиянинг Грозний шаҳри суди 2023 йил май ойида Волгоградда Қуръонни ёқиб юборган Никита Журавелни 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб ёзди ТАСС.

У жазони умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташи белгиланди.

Журавел Жиноят кодексининг диний маросимлар ўтказиладиган жойларда диндорларнинг ҳис-туйғуларини оммавий ҳақорат қилиш ва олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар билан безорилик қилиш моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Журавелга қарши суд «Чеченистон Республикаси аҳолисининг кўплаб мурожаатлари» туфайли Чеченистонда ўтказилди. Грознийлик 13 имом бу ишда жабрланувчи сифатида тан олинган.

Журавел 2023 йил май ойида Волгоградда масжид олдида Қуръонни ёқиб юборгани учун ҳибсга олинган эди. Сўроқ пайтида у буни Украина махсус хизматлари кўрсатмаси билан пул учун қилганини тан олди. Жиноий иш тергови Тергов қўмитасининг Чеченистон Республикаси бўйича бўлимига топширилди. Кейинроқ у Грозний тергов изоляторига олиб кетилди.

2023 йил ёзида Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг 15 ёшли ўғли Адам тергов изоляторида Журавелни калтаклади. Қодиров дўппослаш тасвирларини эълон қилди ва ўғлининг бу ишидан фахрланишини айтди.

Шундан сўнг Адам Қодиров бир қанча мукофотларга сазовор бўлди, отасининг хавфсизлик хизматида лавозимни эгаллади ва Россия Мудофаа вазирлиги таркибидаги «Шайх Мансур» баталйонига раҳбарлик қила бошлади. Унга Чеченистон Қаҳрамони унвони ҳам берилди.

Декабр ойида Рамзан Қодиров суд унинг ўғлини жазолашга қарор қилмаганини, Чеченистон расмийлари ҳам бу билан шуғулланмаслиги кераклигини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё