date
views 743

Зеленский Украина Қуролли кучлари ҳақида муҳим баёнот берди

Зеленский Украина Қуролли кучлари ҳақида муҳим баёнот берди
Украина Қуролли кучлари АҚШ ёрдамисиз ўзини ҳимоя қила олмайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Одамлар тайёр бўлади, лекин ўқ-дорилар тайёр бўлмайди, бригадалар тайёр бўлмайди... нафақат бизнинг қарши ҳужумимизга, балки улар мудофаага, кучли бўлишга тайёр бўлмайди. Бу жуда қийин бўлади", — деди у.

Зеленский Украинанинг жанг майдонидаги позицияси АҚШ ёрдамига боғлиқлигини қўшимча қилди.

Ҳаракат, муваффақият, юксалиш – ҳаммаси АҚШга боғлиқ”, — дейди у.

Америка расмийларининг таъкидлашича, декабрь ойида улар Украинани қўллаб-қувватлаш учун маблағни тугатган ва Конгресс янги ажратмаларни тасдиқламагунча, улар қурол ва ўқ-дорилар билан таъминлай олмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Украина Қуролли кучлари ҳақида муҳим баёнот берди