19:10 / 28.02.2024
436

Песков: “Россия унга таҳдид қилмайдиган давлатларга хавф солмайди”

Песков: “Россия унга таҳдид қилмайдиган давлатларга хавф солмайди”
Фото: Getty Images
Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия унга таҳдид солмайдиган давлатларга ҳеч қандай хавф солмайди. У Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг мамлакатнинг Россия билан умумий чегарага эга бўлмагани маъқул, деган сўзларига шундай жавоб берди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Песков Россия ҳукумати Венгрия бош вазири билан барча масалаларда келиша олмаслигни таъкидлаган.

Россия унга қарши бўлишга уринмаётган ҳар қандай давлатлар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Шу сабабли бу борадаги қўрқувлар асоссиз”, — деди Кремль вакили.

Орбаннинг айтишича, Венгрия Россия билан умумий чегарага эга бўлишдан манфаатдор эмас. Венгриянинг позицияси туфайли ЕИ давлатлари бир неча ой давомида Украинага яна 50 миллиард евро миқдоридаги ёрдам пакети юбориш бўйича келиша олмаган. Пулдан оқилона фойдаланиш кафолатларини олгач, Венгрия бу қарорни чекламасликка рози бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё