Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатга Европа қўшинларини юбориш эҳтимолига муносабат билдирди. Бу ҳақда “Украинская правда” хабар берди.
Зеленский Франция президенти Эммануэл Макроннинг Киевга навбатдаги ташрифи чоғида у билан Украинага қўшин юбориш ташаббусини муҳокама қилмоқчи. Сиёсатчи Россия билан урушда Украинанинг мудофаа қобилиятини оширадиган ҳар қандай ташаббус яхши бўлишини таъкидлади.
“Мен ўша саммитда (26 февраль куни Парижда бўлиб ўтган Украинага ёрдам бўйича халқаро конференция) қатнашмаганман. У (Макрон) Украинага келганида мамлакатни мустаҳкамлаш бўйича маълум янги ғоялар ҳақида гаплашишини ва маълумот алмашишини айтди. Бу март ойининг ўрталарида бўлиши керак.
Дунёдаги ҳар қандай ташаббус Украинани мустаҳкамласа, бу бутун дунё учун фойдалидир. Тушуниш керак бўлган энг муҳим нарса шуки, биз турли ташаббусларни илгари сурганимизда, уларнинг барчаси иккинчи, учинчи, тўртинчи қадамга ўхшайди. Биринчи қадам эса ҳимоя қилиш ва кучли бўлиб қолишдир”, — дея қўшимча қилди Украина президенти.
Парижда 26 февраль куни Европа расмийлари иштирокида Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага қўшинлар юбориш эҳтимолини инкор этмади. Бу маълумотни Словакия бош вазири Роберт Фико ҳам қўллаб-қувватлади.
Кремль бу ҳолатда “биз Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашув эҳтимоли ҳақида эмас, балки муқаррарлиги ҳақида гапиришимиз керак” дея муносабат билдирди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмаётганини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан