Фото: Reuters
Нью-Йорк апелляция суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг фирибгарлик иши бўйича 454 миллион доллар тўлашни кечиктиришни таъминламади. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Шунга қарамай сиёсатчининг раҳбарлик лавозимларини эгаллашига қўйилган тақиқни вақтинчалик тўхтатиб туришга рози бўлган. Шунингдек, Трампнинг Нью-Йорк банкларидан кредит олишига қўйилган уч йиллик тақиқ бекор қилинган.
16 февраль куни Нью-Йорк суди Трампни Trump Organization активларини баҳолашда фирибгарлик бўйича айбдор деб топган, айбловга кўра, у қарийб 355 миллион доллар тўлаши керак бўлган. 23 февраль куни суд қарорига қўшимчалар киритилган ва умумий жарима фоизларни ҳисобга олган ҳолда 454 миллион долларга етган.
Бундан ташқари, уч йилга Нью-Йорк штатидаги ҳар қандай корпорациянинг ходими ёки директори лавозимида ишлаш ва Нью-Йорк штатида рўйхатдан ўтган ҳар қандай молия институтидан кредит олиш тақиқланган. Трамп қарор устидан шикоят қилган эди.
Даъво судга 2022 йил сентябрь ойида юборилган. Прокурорларга кўра, Трамп ташкилоти кредитлар ва суғурта бўйича қулайроқ шартларни олиш учун активлар қийматини нотўғри кўрсатган. Активлар қиймати 2,23 миллиард доллардан 3,6 миллиард долларга оширилган.
Трампнинг Флоридадаги мулки, Манхеттэндаги Trump Тоwеr осмонўпар биносидаги квартиралари, баъзи офис бинолари ва голф майдончалари шулар жумласидан. Ҳимояда айбловлар асоссиз эканлиги ва объектив ҳолатлар туфайли мулкнинг нархи вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлиги айтилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!