Фото: gur.gov.ua
Россия билан урушни “музлатиш” Украина ҳудудлари босиб олинганини тан олишни англатади. Бу ҳақда Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов CBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Будановнинг сўзларига кўра, Украина ҳеч қачон бундай қадам ташламайди. Руслар ҳамма нарсани ҳозиргидек музлатиб қўйишдан жуда хурсанд бўлади, бу эса Украинани “босиб олинган ҳудудни Россияники деб тан олишга” мажбур қилади.
“Бу ҳолда улар ғалабани нишонлашарди. Бу ҳеч қачон бўлмайди”, — дея таъкидлади Кирилл Буданов.
Шу билан бирга, у Россия қандайдир тарзда Украинанинг қарши ҳужум режалари ҳақида махфий маълумотларни олишга муваффақ бўлганини айтди.
“Режаларимиз Россияга маълум бўлгани ҳақида маълумот, далиллар олдик. Бу жиддий муаммо ва биз маълум чораларни кўряпмиз”, — таъкидлади разведка раҳбари.
Урушни “музлатиш”
Украина президенти Владимир Зеленский бу бўйича ҳамкор давлатлари томонидан ҳеч қандай босим йўқлигини таъкидлади. У Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотлари унинг урушни тўхтатиш ниятида эмаслигидан далолат беришини айтди.
Президент администрацияси раҳбари Андрей Ермак ҳам Зеленский урушни музлатишга ҳеч қачон рози бўлмаслигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, мамлакатга музлатилган можаролар эмас, балки адолатли тинчлик керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан