16:40 / 29.02.2024
795

Украина Херсон областидаги амалиётда элита жангчилари ҳалок бўлганини маълум қилди

Украина Херсон областидаги амалиётда элита жангчилари ҳалок бўлганини маълум қилди
Фото: Видеодан кадр
Украина махсус операциялар кучларининг 73-денгиз гуруҳи ҳарбий хизматчилари жанговар топшириқни бажариш вақтида россиялик ҳарбийлар билан тўқнашув оқибатида ҳалок бўлган, деб хабар берган Украина ҚК Махсус операциялар кучлари (ССО).

«Махсус топшириқ бажарилганидан кейин жангчилар гуруҳнинг асосий кучлари олиб кетилишини таъминлаш учун сўнгги жангини ўтказишди ва абадийга хизматда қолишди», — дейилади хабарда. Жанговар топшириқ тафсилотлари ва Украина қуролли кучлари ҳарбийлари уни қаерда амалга оширгани борасида аниқлик киритмаган. Қанча жангчи ҳалок бўлгани ҳам аниқ эмас.

Херсон областининг РФ томонидан аннексия қилинган қисми маъмурияти расмийлари ва Россиядаги пропаганда нашрлар хабар қилишича, украин диверсантлари гуруҳи Херсон области жанубидаги Тендровская қумлоғига тушишга ҳаракат қилган.

Маҳаллий «Биз Россия билан биргамиз» («Мы вместе с Россией») ҳаракати раиси Владимир Рогов гап Украина ҳарбий-денгиз кучларининг 73-денгиз гуруҳи ҳақида бормоқда ва унинг аъзолари амалда тўлиғича россиялик ҳарбийлар томонидан «йўқ қилинган».

Кремл таъсиридаги Mash телеграм-канали хабар қилишича, украин ҳарбийлари бешта қайиқда Тендровская қумлоғига тушишга ҳаракат қилган. Жанг натижасида РФ ҳарбийлари тўртта қайиқни ишдан чиқарган, бешинчиси сузиб кетишга муваффақ бўлган. Хабарда айтилишича, камида 20 нафар украин ҳарбийси ҳалок бўлган, яна бири яраланиб, асир тушган. Россиялик ҳарбийлар бир қанча милтиқ, пулемёт ва гранатомётларни қўлга киритган, улар орасида АҚШ ва Германияда ишлаб чиқарилганлари ҳам бор.

Украинанинг «Страна» нашри қайд этишича, 28 феврал куни украин ҳарбийларининг ижтимоий тармоқларида «ССО учун қора кун» ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган. Изоҳларда ҳарбийлар Россия қўшинлари назоратидаги ҳудудлар ичкарисидаги Тендровская қумлоғида амалиёт ўтказиш нақадар тўғрилиги борасида саволлар беришган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Херсон областидаги амалиётда элита жангчилари ҳалок бўлганини маълум қилди