Фото: Sputnik
Россия президенти Владимир Путин 29 февраль куни Федерал Мажлисга қилган мурожаатида хорижда рус тилини тарғиб қилишни кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
Путин ҳукуматга рус тили ва Россия маданиятини тарғиб қилиш соҳасидаги дастурларни молиялаштиришни кўпайтириш бўйича топшириқ берди.
“Ҳукуматдан рус тили ва кўпмиллатли маданиятимизни тарғиб қилиш соҳасидаги халқаро дастурларни молиялаштиришни кўпайтиришни сўрайман. Биринчи навбатда, албатта, МДҲда ва бутун дунёда”, — деди у.
Шунингдек, у русофобия ҳақида ҳам гапириб, бу бошқа ирқчилик, миллий устунлик каби кишини “кўр ва ақлдан маҳрум қилиши”ни айтди.
Россия оммавий ахборот воситаларига кўра, МДҲ мамлакатлари раҳбарлари 2023 йилда тилга кўра камситишларга йўл қўйилмаслигини таъкидлаб, рус тилини тарғиб қилишга ваъда берган. Қўшма баёнотда, шунингдек, интернетнинг рус тилидаги сегментига киришни осонлаштириш қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан