Фото: veridica.com
Россия президенти Владимир Путин Украинага қўшин юборадиган давлатлар нишонга олинишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Россия президенти шу тариқа Франция президенти Эммануэл Макроннинг баёнотига изоҳ берди. Макрон Европа ва НАТОнинг айрим давлатлари Украинага қўшин юборишини истисно этмаганди. Путин бунга муносабатида Ғарб давлатларининг Россияга қарши олдинги урушларини эслади.
“Улар ҳудудимизга зарба бериш учун нишонларни ўзи танлайди ва НАТО контингентини Украинага юбориш имконияти ҳақида гапира бошлади. Бир пайтлар ўз контингентини мамлакатимиз ҳудудига жўнатганлар тақдирини эслаймиз. Аммо энди бундай аралашувчилар учун оқибатлар янада фожиали бўлади. Улар тушунишлари керакки, бизда ҳам уларнинг ҳудудларидаги нишонларга зарба бера оладиган қуролларимиз бор”, — деди у.
Путиннинг қўшимча қилишича, бу ҳақиқатан ҳам ядро қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ конфликтга, жумладан, цивилизацияни йўқ қилишга таҳдид солади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан