23:41 / 29.02.2024
213

Эрон ташқи ишлар вазири: “Эронда демократия Буюк Британиядагидан кучлироқ”

Эрон ташқи ишлар вазири: “Эронда демократия Буюк Британиядагидан кучлироқ”
Фото: IRNA
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён Эрон ҳукумати ва тизими халқ қўллаб-қувватловига таянишини таъкидлаб, Эрон Ислом Республикасида демократия ва инсон ҳуқуқлари бугунги кунда ҳеч шубҳасиз Буюк Британиядагидан анча кучли эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.

Агар Эронда ва айни пайтда Британияда халқ ўз режимини қўллаб-қувватлаши бўйича референдум ўтказилса, шубҳасиз, Британия мағлуб бўлади”, — деган Эрон хорижий идораси вакили.

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, демократия турли минтақаларда турли кўринишларга эга. Ғарб ва Шарқнинг демократия борасидаги тушунчаларини бир-бири билан асло таққослаб бўлмайди.

Эронда демократия ва инсон ҳуқуқларининг илдизлари бизнинг эътиқодларимиз ва минг йиллик цивилизациямизга бориб тақалади. Мен сизга аниқ айтаманки, бугунги кунда Эрон Ислом Республикасида демократия ва инсон ҳуқуқлари Британиядаги демократия ва инсон ҳуқуқларидан анча кучли. Агар сиз бунга ишонмасангиз, сизни Эронга келишга ва сайловларда фуқароларнинг ўз тақдирини ўзи ҳал қилаётганини кўришга чорлайман”, — деган Ҳусайн Амирабдуллоҳиён.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё