Photo: AFP
Австриялик аёл ўғлини кичкина ит қафасга қамаб, қийнаб, оч қолдиргани учун 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, IОL хабар берди.
Душанба куни 12 ёшлик ўғлини 2022 йил июль ноябрь ойлари оралиғида ит қафасида қамаб, оч қолдириб, нолдан паст ҳароратда устидан муздек сув сепганликда айбланган онага суд ҳукми ўқилди.
Payшанба куни Австриянинг Кремс шаҳрида бўлиб ўтган судда 33 ёшли аёл кўплаб айбловлар, жумладан, қотилликка уринишда айбдор деб топилган. Унинг 40 ёшли дугонаси чат хабарлари ва телефон қўнғироқлари орқали дугонасини қўллаб қувватлагани учун 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Она 2022 йил охирида дўсти чақирган ижтимоий хизматчи боланинг тўйиб овқатланмаслиги, комага тушиб қолгани ва гипотермиядан азият чекаётганини аниқлаганидан кейин ҳибсга олинган. Хабар қилинишича, аёл хонадон деразаларини бир неча соат нолдан паст ҳароратда очиб, ўғлига совуқ сув сепган, натижада унинг тана ҳарорати ҳаёт учун хавфли бўлган 26,8 даражага тушиб кетган.
Судда она ўз қилмиши учун кечирим сўраб, ўғлини шунчаки “жазоламоқчи” бўлганини айтган. Раислик қилувчи судья боланинг психологик жиҳатдан бутунлай барбод қилинганлигини аниқлаган. Судда онанинг шериги бу зўравонликдан бехабар бўлганлигини айтган.
Маълумотларга кўра, бола аввал ҳам онасидан қочиб кетган, бироқ унга қайтарилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!