
Фото: AP / Mahmoud Essa
АҚШ ҳарбий С-130 юк самолётлари билан Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказишни бошлади. Президент Жо Байден инсонпарварлик ёрдами карвонидан юкларни олишга уринган 100 дан ортиқ фаластинлик Исроил қўшинлари билан тўқнашувда ҳалок бўлганидан сўнг, уларни ҳаво орқали етказишни буюрган эди.
Учта юк самолёти Ғазо секторига 38 мингта таом солинган пакетларни ташлади. АҚШ расмийсига кўра, ёрдам Ғазо секторининг жануби-ғарбига – Ўрта ер денгизи соҳилига етказилган.
Бугунги таъминот билан АҚШ гуманитар ёрдамни мунтазам равишда етказиб бериши кутилмоқда. Ёрдам етказиб бериш Иордания билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 1 март куни карвон томонидан етказилган инсонпарварлик ёрдамини олишга уринган камида 115 фаластинлик ҳалок бўлган, яна юзлаб одамлар жароҳатланган. Исроил расмийларига кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги тиқилинч қурбонлари бўлган.
Оқ уй миллий хавфсизлик вакили Жон Кирбининг айтишича, ҳаво орқали ёрдам Ғазо секторидаги мураккаб вазиятни ҳал қилиши мумкин, аммо бу кўпроқ юк ташиш имконини берувчи қуруқлик орқали таъминотнинг ўрнини боса олмайди. БМТ маълумотларига кўра, Ғазонинг 2,3 миллион аҳолисининг чорак қисми очарчилик хавфи остида. БМТ расмийлари ёрдамни ҳаво орқали етказиш самарали эмаслигини, бу сўнгги чора эканини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар