15:33 / 03.03.2024
166

Олаф Шольц: “Германия Украинага ҳарбий хизматчиларни юбормайди”

Олаф Шольц: “Германия Украинага ҳарбий хизматчиларни юбормайди”
Фото: Google Images
Германия канцлери Олаф Шольц Римда бўлиб ўтган Европа социалистлари партиясининг (PES) қурултойида сўзлаган нутқи чоғида Украинага ҳарбийларни юборишга қарши чиқди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Биз Украинага европалик аскарларни жўнатмаймиз. Биз Россия ва НАТО ўртасида уруш бўлишини истамаймиз ва унинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қиламиз”, — деди Шольц.

Германия канцлерининг сўзларига кўра, НАТО аъзолари урушаётган томонлардан бирига айланмаслиги керак.

Аввалроқ Шольц Германия Украинага қурол жўнатиши, украиналик аскарларни ўқитиши, аммо урушда бевосита иштирок этмаслигини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё