date
views 429

Илон Маск НАТОни тарқатиб юбориш зарурлиги ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади

Илон Маск НАТОни тарқатиб юбориш зарурлиги ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади
Фото: Google Images
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск НАТОни тарқатиб юбориш зарурати ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

Мен ҳар доим НАТО нега унинг ашаддий душмани ва унинг яратилишига сабаб бўлган Варшава шартномаси тарқатиб юборилганига қарамай, мавжуд бўлиб қолаётганига ҳайрон бўлганман”, — деди Маск миллиардер Девид Сакснинг фикрига изоҳ берар экан.

1991 йилда Совет Иттифоқи қулаб тушди ва НАТО экзистенсиал инқирозга дуч келди: унинг юзага келишига сабаб бўлган давлат энди йўқ эди. Аммо ташкилотни тарқатиб юбориш ўрнига унинг янги миссияси пайдо бўлди — НАТОни кенгайтириш. Бу қарорни асослаш учун НАТО ташқаридан душманларни ўйлаб топишда давом этади” , — деганди Сакс.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск НАТОни тарқатиб юбориш зарурлиги ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади