Фото: Polisia.kz
Ғарбий Қозоғистон вилоятида полиция ёлланма қотилликда гумонланганларни қўлга олди. Жиноят ташкилотчиси мулкни эри билан бўлишишни истамаган аёл ҳисобланади. Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг икки нафар фуқароси режалаштирилган жиноят жойида қўлга олинган. Жиноят ташкилотчиси эри билан мулкни бўлишишни истамаган ва шу сабабли уни ўлдириш учун пул тўлаган аёл экани аниқланган.
Полиция гумонланувчилардан далилларни мусодара қилган. Тергов маълумотларига кўра, аёл қурол сотиб олиш ва қотилликни амалга ошириш учун 1,3 миллион тенге (тахминан 2 минг 900 доллар) берган. Ҳозирда қотилликка суиқасд бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчиларга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Полиция маълумотларига кўра, жабрланувчининг ҳаёти хавф остида эмас ва у хавфсиз. Бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор этилмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди