Фото: depositphotos.com
АҚШ президенти Жо Байден иккинчи муддатга қайта сайланса, Украинага Америка қўшинларини юборади. Бу ҳақда америкалик миллиардер Девид Саксга таяниб, “Известия” хабар берди.
“Байден дастлаб учинчи жаҳон уруши бошланишига олиб келиши мумкинлиги сабабли Украинага F-16, Abrams танклари ва узоқ масофага учувчи ракеталарни юборишга қарши чиққан эди. У буларнинг барчасини аллақачон юборган”, — деди миллиардер.
“Ягона табу”, дейди у, АҚШ қуруқликдаги қўшинларини юбориши бўлиб қолмоқда. Бироқ миллиардернинг қўшимча қилишича, Франция президенти Эммануэл Макрон аллақачон бу мавзуни кўтарган. Бундан ташқари, Украинада НАТО махсус кучлари фаолият юритаётгани ҳақида маълумотлар бор.
“Байден буни сайловдан олдин қилолмайди. Лекин у қайта сайланса, Украинага қуруқликдаги қўшинларини юборишига шубҳам йўқ”, — дейди у.
2022 йил март ойида Байден Америка қўшинлари билан Украинага жанговар техника, самолёт ва танкларни юбориш учинчи жаҳон уруши бошланишини англатишини айтганди. 2023 йил февралида Байден F-16 қирувчиларини Украина армиясига топширишни рад этди, чунки уларга “керак эмас”лигини айтди.
Шу билан бирга, Америка Abrams танкларининг биринчи партияси 2023 йил сентябрь ойида Украинага етказиб берилди; жами АҚШ Киевга 31 та танк беришни ваъда қилган.
2023 йил август ойида АҚШ Дания ва Нидерландиядаги F-16 самолётларини Украинага топширишни маъқуллади; Украина ҳарбий учувчиларни тайёрлаш тугагандан сўнг улар авиатехникаларни учинчи мамлакатлардан қабул қилади.
АҚШда президентлик сайловлари шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади. Республикачилар партиясидан номзодликка Дональд Трамп ва Никки Хейли даъвогарлик қилмоқда. Байден Демократик партиядан қайта сайланиш ниятида эканини билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди