06:43 / 04.03.2024
212

АҚШ расмийлари Россия билан савдо қилгани учун турк ишбилармонларига таҳдид қилди

АҚШ расмийлари Россия билан савдо қилгани учун турк ишбилармонларига таҳдид қилди
Фото: Independent
Америкалик амалдорлар Россия билан савдо қилгани учун туркиялик ишбилармонларнинг компанияларига санкция киритиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Aydinlik хабар берди.

Ҳолат юзасидан турк ишбилармонлари америкалик амалдорларга қарши судга мурожаат қилмоқчи. АҚШ Савдо вазирлиги ходимлари аввалроқ турк компаниялари ва молия институтларига ташриф буюриб, Москва билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилган.

Турк тадбиркорлари пул ўтказмаларини расмийлаштирмаган ва АҚШга махфий маълумотларни тақдим этган банклар устидан судга мурожаат қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Баъзи тадбиркорларга кўра, бир қатор банклар ходимлари “АҚШ молия тизимининг агентлари” сифатида ишлайди, улар мижозлар ҳақидаги барча турдаги шахсий маълумотларга эга.

Маълумотни штатларга топширгандан сўнг, банк босим остида қолади, дейилади мақолада. Туркия шу пайтгача Россияга қарши санкциялар қўлламаган, шунинг учун турк компанияларига қарши ҳаракатлар ноқонуний ҳисобланади, дейди журналистлар.

Прокуратура банклар томонидан фуқароларнинг шахсий маълумотларини очиқлаш масаласи билан шуғулланиши мумкин, чунки бу шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга тўғри келади”, — дейди Ҳажеттепе университети халқаро ҳуқуқ кафедраси доценти, доктор Эрдем Илкер Мутлу.

17 январь куни ОАВ Туркиядаги банклар санкциялардан қўрқиб, Россия банклари билан ҳамкорлик қилишдан бош торта бошлагани ҳақида хабар берди. 20 февралдан бошлаб баъзи турк банклари Россия билан тўғридан-тўғри тўловларни фақат озиқ-овқат, дори-дармон, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, туризм ва таълим сегментларидаги тўловларни ўз ичига олган товарларнинг “яшил” рўйхати бўйича қайта тиклади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё