Фото: Yle
Финляндия шимоли, Швеция ва Норвегияда 15 мартга қадар Nordic Response 24 номли НАТОнинг кенг кўламли ҳарбий машғулотлари бошланади. Улар Норвегия бошчилигида амалга оширилади. Бу ҳақда Финляндиянинг Yle нашри хабар берди.
Финляндия учун бу мудофаа кучлари тарихида халқаро машғулотлардаги энг муҳим иштирокидир. Мамлакат альянс аъзоси сифатида НАТОнинг қўшма мудофаа машғулотларида биринчи марта иштирок этади.
Nordic Response 24 қуруқлик, денгиз ва ҳавода ўтказиладиган кенг кўламли ҳарбий машғулотлардир. Унда 14 давлатдан 20 мингга яқин ҳарбий хизматчи қатнашади. Финляндиядан 4100 га яқин ҳарбий иштирок этади.
Nordic Response 24 Шимолий Атлантика альянсининг кенг миқёсдаги Stadfast Defender машқларининг бир қисми. Машғулотларга 50 дан ортиқ кемалар, жумладан, фрегатлар ва сув ости кемалари, 100 дан ортиқ қирувчи самолёт, вертолёт ва дронлар ҳам жалб этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди