Фото: Tengrinews
4 март куни соат 12:22 да Қирғизистонда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Зилзила ўчоғи Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳридан 35 км шимоли-ғарбда, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 40 км жанубда, Бишкекдан 190 км шимолда жойлашгани аниқланган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 4 март куни Олмаотадан 31 км жанубда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлган.
Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 11:22 да қайд этилган. Олмаотада 5 магнитудали зилзила сезилган.
Зилзила вақтида аҳолини огоҳлантириш тизими ишга туширилган, одамларга SMS хабар юборилган. Ижтимоий тармоқларда шаҳарликлар уйларини тарк этиб, кўчага чиқаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.
Олмаота Фавқулодда вазиятлар департаменти соат 15:00 да сейсмик вазиятни баҳолаш комиссияси қарори асосида аҳолининг яшаш жойларига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган. Таъкидланишича, афтершоклар бўлиши мумкин, аммо улар хавф туғдирмайди.
Олмаоталиклар ичимлик суви қувурлари ёрилгани, деворлардаги ёриқлар ва синган ойналар ҳақида шикоят қилишган. Шаҳар метрополитени тахминан 5 соат давомида ишини тўхтатган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди