Фото: Thirstymag
Киев қўшинлари Украина шарқидаги фронтда заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда 4 март куни Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Кирилл Лисогорский “ТАСС” нашрига маълум қилди.
“Россия Мудофаа вазирлиги Россия разведка идоралари билан биргаликда украиналик жангчилар томонидан махсус ҳарбий операция зонасида бизнинг ҳарбий хизматчиларимизга қарши кимёвий моддалар қўллангани билан боғлиқ ҳолатларни бир неча бор қайд этди. Вазирлик ҳам бу борада батафсил ҳисоботларни тақдим этган. Биринчи ҳолат 2023 йил сентябрь ойида Запорожье вилоятида кимёвий жанговар воситадан террористик мақсадларда фойдаланилганда кузатилди. Биз далилларни кўпайтиришга уриняпмиз. Агар зарур бўлса, ушбу далиллар КХШТ котибиятига ва бошқа ташкилотларга ҳам сўзсиз тақдим этилади”, — деган Россия расмийси.
Хабарда айтилишича, Украина армияси ёллаган эркак Мелитопол шаҳрида оммавий қотиллик содир этиш учун кимёвий қуролдан фойдаланишни режалаштирган. Хавфсизлик хизмати терактнинг олдини олган.
“Бундай хатти-ҳаракатлар жиддий оқибатларга олиб келиши аниқ. Шуни таъкидлашни истардимки, Россиянинг халқаро ҳамжамиятни ҳодиса ҳақида хабардор қилиш ва бу маълумотларни ошкора эълон қилиш чоралари орқали бир қатор фожиаларнинг олди олинди”, — дея қўшимча қилган Лисогорский. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди