Фото: “ТАСС”
Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, АҚШ ва унинг сунъий йўлдош давлатлари демократияни ёйиш баҳонасида сайёрамиз бўйлаб урушлар келтириб чиқаради. Асл мақсад эса пул ишлашдир. Медведевнинг баёноти ҳақида “ТАСС” нашри батафсил маълумот берди.
Медведевнинг сўзларига кўра, АҚШ фаоллашган ҳудудда ҳеч шубҳасиз муаммо келиб чиқади. Вашингтон билан ҳарбий ҳамкорлик мамлакат ичида дестабилизацияга олиб келади.
“Америка ва унинг шериклари ўзларининг стратегик чегараларини дунёнинг деярли барча минтақаларига ёйишга ҳаракат қилмоқда. Демократияни ёйиш баҳонасида улар бутун сайёра бўйлаб урушларни келтириб чиқаради. Айни пайтда уларнинг мақсади равшан: пул топиш. Улар ҳамма жойда ўз қадриятлари ва қоидаларини ўрнатишга интилишади. Улар маслаҳатчилар излайди, ҳокимиятга ўзлари учун қулай бўлган раҳбарларни қўяди”, — деган Медведев АҚШ сиёсати тўғрисида.
Россия вакилига кўра, АҚШ ташкил этган ғайриқонуний бизнеслар кўплаб минтақаларда, хусусан, Марказий Осиё, Кавказ ортида, Қора ва Каспий денгиз зонасида, Яқин Шарқда мавжуд. Мамлакатинг носоғлом геосиёсий мақсадлари, сиёсий режалари уни очкўзга айлантириб қўйган.
Медведевга кўра, АҚШ ўз ташқи сиёсатини амалга оширишда 900 дан ортиқ ҳарбий базалар тармоғига таянади. Мамлакатнинг бир нечта океан бўйлаб қудратли денгиз ҳарбий флоти мавжуд. Улкан ҳарбий бюджет эса АҚШ билан беллаша оладиган иккинчи бир муқобил давлат шаклланишига имкон бермайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди