Фото: Google Images
Франция Украинага ҳарбий контингент юбориш имкониятини ҳозирча кўриб чиқмаяпти, деди Франция президенти Эммануэл Макрон Чехиянинг Novinky нашрига берган интервьюсида.
26 февраль куни Макрон Киевни қўллаб-қувватлаш учун Европа қўшинлари Украинага киритилиши мумкинлиги ҳақида баёнот берганди.
“Мен ҳар доим мақсадимизни аниқ тушуниб келганман: биз рус халқига қарши курашаётганимиз йўқ ва биз эскалацияга киришдан бош тортамиз”, — деди Франция президенти.
Интервьюда Макрон 26 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида Украинага бўлинмаларни юбориш ҳақидаги саволга берган жавобини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, Макрон “ҳеч нарса истисно қилинмайди” деб жавоб берган.
“Бу биз яқин келажакда француз бўлинмаларини Украинага юборишни кўриб чиқаётганимизни англатмайди, лекин биз муҳокамани бошлаяпмиз ва Украинани, биринчи навбатда, Украина ҳудудида қўллаб-қувватлаш учун қилиниши мумкин бўлган ҳамма нарсани кўриб чиқамиз”, — деди Макрон.
Унинг сўзларига кўра, йиғилиш иштирокчилари ҳамкорликнинг беш йўналиши бўйича келишиб олдилар: кибермаконда мудофаани таъминлаш, Украина учун ҳарбий техникани биргаликда ишлаб чиқариш, Украинани Беларусь билан чегараларида қўллаб-қувватлаш, миналардан тозалаш бўйича ҳамкорлик ва энг заиф давлатлар хавфсизлигини таъминлаш. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди