Келажакда АҚШ федерал бюджети қарзлар бўйича фоизларни тўлашдан бошқа ҳеч нарса учун етарли бўлмайди. Бу ҳақда америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
У машҳур Shibetoshi Nakamoto ижтимоий саҳифасининг хабарига шундай изоҳ бериб, давлат қарзи билан боғлиқ муаммоларга қарамай, АҚШ ҳукумати Илон Маскни ҳамон асосий муаммо деб билишини киноя қилди.
"Шубҳасиз, бу менинг айбим", — деб ҳазиллашди Маск. "Аммо, жин урсин, биз бу ҳақда нимадир қилсак яхши бўларди, акс ҳолда бутун федерал бюджет фоизларни тўлашга кетади ва бошқа ҳеч нарса қолмайди!" — деб огоҳлантирди.
Нашр АҚШ давлат қарзи ҳар юз кунда бир триллион долларга ошиб бораётган CNBC материалига ҳаволани тақдим этди.
Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси 2034 йил охиригача мамлакатнинг давлат қарзи АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 116 фоизини ташкил қилувчи мутлақ тарихий рекордга етиши ҳақида ҳисобот эълон қилган эди. Таъкидланганидек, Америка қонунчилигида ўзгаришлар бўлмаса, ушбу санадан кейин қарз даражаси ўсишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди