Германияда қуролланган аёл касалхонадагиларни гаровга олди

Фото: Radio Wuppertal
Германиянинг Ахен шаҳридаги Луизен касалхонасида 65 ёшли номаълум аёл бир неча кишини гаровга олди. Бу ҳақда Aachener Zeitung нашри хабар берди.
Луизен касалхонаси ҳудудида полициянинг йирик операцияси ўтказилмоқда, йўллар тўсиб қўйилган, темирйўл ҳаракати чекланган. Аёлнинг талаблари ҳақида хабар берилмаган.
"Ҳозирги маълумотларга кўра, шубҳали шахс аёл ҳисобланади. У ўқотар қурол билан касалхонада одамларга таҳдид қилган ва хонада яширинган бўлиши мумкин. Полиция буни тасдиқлагани йўқ. Жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган", — дейилади хабарда.
Луизен касалхонаси 378 ўринли ва 122 та ихтисослаштирилган бўлимлар мавжуд. Муассасада 1,5 мингга яқин ходим ишлайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Германиянинг Ахен шаҳридаги Луизен касалхонасида 65 ёшли номаълум аёл бир неча кишини гаровга олди. Бу ҳақда Aachener Zeitung нашри хабар берди.
Луизен касалхонаси ҳудудида полициянинг йирик операцияси ўтказилмоқда, йўллар тўсиб қўйилган, темирйўл ҳаракати чекланган. Аёлнинг талаблари ҳақида хабар берилмаган.
"Ҳозирги маълумотларга кўра, шубҳали шахс аёл ҳисобланади. У ўқотар қурол билан касалхонада одамларга таҳдид қилган ва хонада яширинган бўлиши мумкин. Полиция буни тасдиқлагани йўқ. Жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган", — дейилади хабарда.
Луизен касалхонаси 378 ўринли ва 122 та ихтисослаштирилган бўлимлар мавжуд. Муассасада 1,5 мингга яқин ходим ишлайди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…