Шарқий Осиё аёллари ҳатто ёши 50 дан ошганда ҳам жуда гўзал ва ёш кўриниши билан ажралиб туради. Буларнинг барига сабаб генетика ва яшаш иқлими деб айтишингиз мумкин, қисман бу ҳақиқат. Бироқ тиниқ юз териси, юзнинг чиройли овал шакли ва ажинларнинг камлиги хитой аёлларининг кундалик яшаш тарзи ва юз парвариши билан боғлиқ. Бундай соғлом одатларни шакллантириш орқали кўп йиллар давомида ёш кўринишни сақлаб қолиш мумкин.
Фото: Wday
Қуёшдан ҳимояловчи воситалар
Қуёшда узоқ қолиш терига зарарли бўлиб, эрта қаришни, юзда доғлар пайдо бўлишини ва баъзан саратонни келтириб чиқаради. Хитойлик аёллар бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашади: қуёшда улар доимо ҳимоя кийимлари, қалпоқ ва шляпалар кияди, ултрабинафша нурланишидан ҳимоя қилувчи махсус кремлардан фойдаланишади.
Юз ифодаси ва мимикани назорат қилиш
Хитойлик аёллар менталитетининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, болаликдан ҳис-туйғуларини тийишга ўрганган. Шу сабабли уларнинг юзига ажинлари кам тушади.
Таркиби табиий бўлган косметика воситалари
Хитойда юз териси парваришида табиий ва сифатли косметикадан фойдаланилади. Масалан, аёллар ҳар куни эрталаб гуручли сув билан юзларини ювади. Чунки гуручли сув ёғли тери учун мос келувчи антиоксидант, аминокислота ва витаминлар мавжуд.
Доимий денгиз ўтлари ва кўк чой истеъмол қилиш
Хитойликлар таомномасидаги денгиз ўтлари худди бизнинг анъанавий картошкадек одатий маҳсулот ҳисобланади. Яшил денгиз ўтлари хлорофилл моддаси ва антиоксидантларга бой бўлиб, оксидланиш ва тери қариши жараёнини секинлаштиради, тери ҳужайраларини ҳимоя қилади. Бундан ташқари, денгиз ўтлари токсинларни йўқ қилади ва терининг янгиланишига ёрдам берадиган йод, цинк, калций ва магний каби минералларга бой.
Хитойда машҳур кўк чой антиоксидантларга бой бўлиб, тўқималардан ортиқча суюқликни чиқариб юборади. Яшил чой экстрактидан ишлаб чиқарилган косметика коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва тери эластиклигини оширади.
Фото: Wday
Юз массажи ва акупунктура
Хитой маҳаллий аҳолиси махсус массажга бормасалар ҳам уй шароитида юз массажини кундалик одатга айлантирган. Юзни уқалаш шишдан халос бўлишга, майда ажинларни текислашга, юз рангини яхшилашга ёрдам беради.
Акупунктура — игна билан даволаш эса Хитой ва барча Шарқий Осиё давлатларида қадимдан мавжуд бўлган муолажа ҳисобланади. Биологик фаол нуқталарга игна санчиш қон айланишини ва моддалар алмашинувини яхшилайди, терида табиий коллаген ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ва тўқималар атрофиясини олдини олади.
Акупунктурани уй шароитида бажариш хавфли ҳисобланади. Игна билан даволаш муолажасини фақат махсус клиника ёки сертификатга эга гўзаллик салонларида амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди