Фото: CNN
Илон Маск дунёнинг энг бой одами рейтингида биринчи ўриндан тушиб, уни Жефф Безосга бўшатиб берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
4 март куни Tesla’нинг акциялари 7,2 фоизга тушиб кетди. Маскнинг ҳозирги бойлиги 197,7 миллиард долларни ташкил қилмоқда, Amazon асосчиси Безосники эса 200,3 миллиард доллар. У 2021 йилдан буён биринчи марта Bloomberg’нинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
Иккала компания ҳам АҚШ фонд бозорларини бошқарадиган “Катта еттилик”нинг бир қисми бўлса-да, Amazon акциялари 2022 йил охиридан буён икки баравардан кўпроққа ўсди ва барча даврларнинг энг юқори кўрсаткичларига яқинлашди.
Tesla акциялари, дастлабки маълумотларга кўра, Шанхайдаги заводдан етказиб бериш камайгани ҳисобига тушиб кетган. Amazon эса пандемия бошланганидан бери энг яхши онлайн савдо ўсишини эълон қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди