Фото: Mos.ru
Москвада Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирининг ўртача ойлик маоши 54,5 минг рублни ташкил этади. Бу, тахминан, 597 доллар ёки 7,5 миллион сўмга (5 март кунги курс бўйича) тенг. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Ўртача ойлик маошни аниқлаш учун Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ишчилари ўртасида сўров ўтказилди. Унда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 900 нафар муҳожир иштирок этди. Мигрантларнинг ярмидан кўпи маошини конвертда олади, ярмидан сал камроғи эса тўрт киши бўлиб ижарага олинган хонада яшайди ва деярли тўртдан бири ҳеч қандай тиббий ёрдам олмайди.
Мигрантларнинг 54,4 фоизи иш ҳақини нақд пулда, кўпинча расмий рўйхатдан ўтмасдан, 30 фоизга яқини эса банк карталари орқали олиши аниқланган. Ўртача даромад ойига 54,5 минг рублни ташкил қилади.
Ўзбекистонликлар қурилишда (25 фоиз), тожикистонликлар эса кимёвий тозалаш, сартарошлик ва бошқа хизматларда (31,8 фоиз) ишлайди. Савдо соҳасида Ўзбекистон фуқароларининг атиги 5 фоизи, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг 12 фоизи меҳнат қилади.
Хорижий ишчиларнинг 44 фоизи бирга ижарада яшайди, одатда битта хонада тўрт киши, улардан фақат 4,3 фоизи ўз хонасига эга. Респондентларнинг ярми яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун норасмий равишда тўлашини тан олди.
Муҳожирларнинг атиги 3,7 фоизи пулли тиббий суғуртага эга, ярмига яқини эса фақат фавқулодда ҳолатларда, деярли чорак қисми эса умуман тиббий ёрдамга мурожаат қилмайди.
Респондентларнинг тўртдан уч нафари иш жойида мулоқот қилиш учун рус тилини етарлича билади, 70 фоизи эса кундалик ҳаётда суҳбатлашишда фойдаланади. Шу билан бирга, сўров иштирокчиларининг қарийб 44 фоизи маҳаллий аҳолининг муҳожирларга нисбатан дўстона муносабатда бўлишини таъкидлаган, 5 фоизи эса уларга нисбатан салбий муносабатда эканлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди