date
views 127

АҚШ Давлат департаменти: АҚШ Исроилни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этади

АҚШ Давлат департаменти: АҚШ Исроилни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этади
Фото: CNN
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Метю Миллер Қўшма Штатлар Исроилни ҳарбий ёрдам билан қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Биз 7 октябрдаги ҳужумлар такрорланмаслиги учун Исроилнинг кампаниясини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биз Исроилга ҳарбий ёрдам кўрсатдик, чунки бу мақсадларимизга мос келади”, — деган Давлат департаменти матбуот котиби Миллер журналистларга берган интервьюсида.

АҚШ расмийсига кўра, 7 октябрь воқеаларини режалаштирган ҲАМАС раҳбарияти Ғазо ичида ҳали ҳам эркин ҳаракатланмоқда. ҲАМАС жангарилари Исроил ичидаги тинч аҳолига таҳдид қилишда давом этмоқда.

Биз Исроилнинг халқаро гуманитар ҳуқуққа мос келадиган қонуний ҳарбий кампаниясини ёқлаймиз. Шунинг учун биз уни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, — дея қўшимча қилган департамент вакили.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Давлат департаменти: АҚШ Исроилни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этади