10:30 / 06.03.2024
424

Украина дронлар ҳужумига учради

Украина дронлар ҳужумига учради
Фото: Yasuyoshi Chiba/AFP/Getty Images
6 мартга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари Россия томонидан Украинага ҳужумкор учувчисиз учоқларнинг оммавий равишда учирилишини қайд этди. «Полтава вилоятида УУА - Миргород йўналишида. Икки гуруҳ «шаҳедлар» Харкив вилоятига - шимоли-ғарбий томондан. «Шаҳедлар» Херсон вилоятига - Миколайив йўналишида. «Шаҳедлар» гуруҳи Одесса вилояти - Винницага йўл олди. Қора денгиздан бир неча янги учувчисиз учоқлар гуруҳи Одессага яқинлашмоқда», — дейилади Украина қуролли кучларининг Telegram-каналида ярим тунда эълон қилинган постда.

Украинанинг 15 вилоятида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Маҳаллий ҳокимият ва ҳарбий хизматчилар Киев ва Одессадаги ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари ҳақида хабар берди. Одессадаги «Суспiльне» телеканали мухбирларининг хабар беришича, шаҳарда иккита портлаш овози эшитилган. Маҳаллий «Думская» интернет-нашрининг ёзишича, дрон ҳужуми натижасида шаҳар маркази бир қисми ва Молдаванка тумани билан алоқа узилган.

Суми вилояти полицияси хабарига кўра, Суми ВҲМ турли ҳудудларида учта учувчисиз учиш аппарати зарбаси қайд этилган. «Жабрланганлар бор, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа жойида тез ёрдам хизмати ишламоқда», - дея аниқлик киритди расмийлар.

Одессадаги олдинги зарбада 12 киши ҳалок бўлган эди

2 мартга ўтар кечаси Россия саккизта Shahed дронлари билан Одессага ҳужум бошлади. Улардан еттитаси ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган, биттаси кўп қаватли бинога урилган. Натижада 12 киши, жумладан беш нафар бола ҳалок бўлган. 3 март, якшанба шаҳарда мотам куни деб эълон қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё