date
views 260

Россия Ташқи разведкаси директори: “Навальний табиий сабабларга кўра вафот этди”

Россия Ташқи разведкаси директори: “Навальний табиий сабабларга кўра вафот этди”
Фото: EPA
Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин марҳум Алексей Навальний табиий сабабларга кўра вафот этганини айтди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Наришкинга марҳумнинг ўлимига Ғарбдаги бирон бир кучнинг алоқаси борми деган савол беришди.

Менимча, бу қандайдир махсус режа эмас, лекин, афсуски, одамларнинг ўзига хос хусусияти бор: эртами-кечми ҳаёт тугайди, улар ўлади. Навальний табиий сабаблар туфайли вафот этди, ҳа”, — деди у “Соловёв Live” телеканалига берган интервьюсида.

Алексей Навальний ўлими

Россиялик сиёсатчи, Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний 16 февраль куни колонияда вафот этди. Россия қамоқхона хизматига кўра, у “сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган”. Ўлимга дастлаб тромб ёрилгани сабаб қилиб кўрсатилган. Кейинчалик мурдани ёриб кўриш орқали бу аниқ бўлиши таъкидланган.

Сиёсатчининг жасади 24 февралда онасига топширилган. Москвадаги Борисовский қабристонида 1 март куни Навальнийнинг дафн маросими бўлиб ўтган эди.

Мухолифатчининг ўлими туфайли АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Канада Россияга қарши санкциялар киритди. Рўйхатларга, хусусан, Навальний вафот этган колония раҳбарлари киритилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Ташқи разведкаси директори: “Навальний табиий сабабларга кўра вафот этди”
-->