Фото: ТрипСавввй
Греция олимлари бу қишда мамлакат тарихидаги энг иссиқ ҳарорат кузатилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳароратнинг исиши экинларга таҳдид солиб, ёзда ўрмон ёнғинлари хавфини кучайтириши мумкин. Декабрдан февралгача ўртача энг юқори ҳарорат 11,3 даражани ташкил этган, бу 1960-2024 йиллардаги ўртача қишки максимал ҳароратдан 1,8 даража юқори.
Шимолий Грециянинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 7-8 даражага кўтарилган. Бу кузатув бошланган 1936 йилдан бери энг иссиқ қиш ҳисобланади.
“Аксарият кунларда ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлди, қисқа муддатдагина совуқ ҳаво кузатилди. Бу янги ҳақиқат ва буни жиддий қабул қилишимиз керак. Иқлим ўзгариши албатта содир бўлмоқда”, — деди Афина миллий обсерватория илмий раҳбари Константинос Лагувардос.
Тегишли маълумотлар Европадаги иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири бўлган Грецияда хавотир уйғотмоқда, ўтган ёзда ўрмон ёнғинлари камида 20 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Кузда кучли, рекорд даражадаги ёмғир сув тошқинига сабаб бўлиб, уйлар, яйловлар ва экинларни вайрон қилди. Грецияда қишнинг иссиқ келиши, кам ёғингарчилик ва паст намлик билан бирга ёзда ўрмон ёнғинларини келтириб чиқариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди